UzAuto Motors 2021 йилда деярли барча моделларни ишлаб чиқаришни қисқартирди. Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 108 780 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34 675 донага кам демак. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2021 йилда деярли барча моделларни ишлаб чиқариш қисқарган, айниқса, бу Spark’ка қаттиқ таъсир кўрсатган — ушбу моделни ишлаб чиқариш қарийб 60 фоизга тушиб кетган. Damas ва Лабо моделларида эса аксинча:

Аввалроқ UzAuto Motors ярим ўтказгичлар танқислиги сабаб ишлаб чиқариш кескин тушиб кетгани ва оқибатда етказиб бериш муддатлари узайганини маълум қилганди.

Компаниянинг ҳар бир автомобилида 100—300 та ярим ўтказгичлардан фойдаланилган эҳтиёт қисмлар мавжуд. Улар спидометр, электр кучайтиргич, магнитола, шунингдек, навигация ва бошқа жойларда ишлатилади.

GM автомобиль заводлари ҳар ҳафта ярим ўтказгичларни глобал миқёсда тақсимлайди. Жараён тўрт босқичга бўлинган — ишлаб чиқаришдан тақсимлаш штабига, у ердан етказиб берувчи ва автомобиль заводига.

Масалан, Cobalt учун модуллар Мексикадан, Nexia, Lacetti, Spark учун эса Жанубий Кореядан олиб келинади. Жами 67 та компонент учун 38 та етказиб берувчи мавжуд.

Аввалроқ UzAuto Motors раҳбари етказиб берувчилар таъминотдаги узилишлар аниқ бир санада бартараф этилиши бўйича 100 фоизлик кафолат йўқлигини, тақчиллик 2021 йилнинг учинчи ёки тўртинчи чорагида ҳал бўлиши мумкинлигини, бироқ заводни тўхтатиш режалаштирилмаётганини маълум қилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.