Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар дўконга кириб, сотувчига пичоқ тираганча кассадаги пулларни олиб кетгани акс этган видео тарқалган эди. Лавҳа юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, кеча 23 июль куни тахминан соат 13:55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13:15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб мобил телефон ва 4 000 000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш. эканликлари маълум бўлди.

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар, 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ни қўлга олиш чоралари кўрилаётгани айтилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.