Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.

Ҳужжатга кўра:

  • Сергели тумани таркибига Зангиота туманидан 1827,1 гектар;
  • Бектемир тумани таркибига Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар ва Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;
  • Мирзо Улуғбек тумани таркибига Қибрай туманидан 2294,6 гектар;
  • Яшнобод тумани таркибига Қибрай туманидан 2107,4 гектар ер майдони қўшилди.

Бундан ташқари:

  • Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Зангиота тумани;
  • Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл, ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида” Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинган эди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилди.

Ўзгартирилган чегаралар ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 4 419,6 гектардан иборат бўлган Янгиҳаёт тумани ташкил этилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.