Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган Олимпиаданинг биринчи кунида Ўзбекистон делегациясининг кўплаб спортчилари мағлубиятга учраб, ўз иштирокларини эрта якунлашди.

Энди эртага, 25 июль куни бир қанча спорт турлари бўйича яна 11 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун курашларга киришади.

Эртага курашга киришадиган спортчилар:

Академик эшкак эшиш – Шаҳбоз Холмирзаев, Собиржон Сафаралиев (Тш.в 06:10)

Таэквондо – Улуғбек Рашитов (Тш.в 06:15)

Бокс (аёллар) – Турсуной Раҳимова (Тш.в 07:00)

Бокс (эркаклар) – Элнур Абдураимов (Тш.в 14:20), Дилшод Рўзметов (Тш.в 16:45)

Дзюдо (Эркаклар) – Сардор Нуриллаев (Тш.в 07:00)

Дзюдо (аёллар) – Диёра Келдиёрова (Тш.в 07:00)

Велоспорт – Олига Забелиниская (Тш.в 09:00)

Спорт гимнастикаси – Оксана Чусовитина (Тш.в 13:00)

Оғир атлетика – Адҳамжон Эргашев (Тш.в 15:30)

Эслатиб ўтамиз, спортчиларнинг курашга кириш вақтида озгина ўзгариш бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.