Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали Россия президенти Владимир Путин билан Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиёга таъсири тўғрисида суҳбат олиб борди.

“Давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиё барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсирини муҳокама қилдилар. Муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун икки давлат ва минтақанинг бошқа давлатларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари муҳимлиги таъкидланди”, – дейилади Қозоғистон матбуот хизматининг хабарида.

Ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ташкилотини кескин қоралади ва мамлакатни парроканда бўлишига ҳизмат қилаётганини айтган эди.

Шунингдек, Толибонлар якка ҳукмронлик тарафдори эмасликларини, аммо Қобулда янги келишувга асосланган ҳукумат пайдо бўлиб, Президент Ашраф Ғани олиб ташланмагунча Афғонистонда тинчлик бўлмаслигини маълум қилган эдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.