1966 йилдан бери ўтказиб келинадиган “Гампер Кубоги”нинг бу йилги ўйинида “Барселона” ҳамда “Ювентус” жамоалари тўқнаш келишади. Ушбу учрашув 8 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Гампер Кубоги” Барселона томонидан клубнинг афсонавий президенти Жоан Гапмер номига атаб ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган аср охирида турнирнинг ташкилий ишларида бироз ўзгаришлар юзага келган. 1996 йилга қадар бу мусобақа чорак финал, ярим финал, финал ҳамда учинчи ўрин учун баҳс тарзида ўтказилиб келинган. 1997 йилдан бошлаб мавсумолди тайёргарликлар сабаб турнир битта ўйиндан иборат тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Мусобақа кубогининг устки айлана қисми 800 грамм кумушдан иборат, сиртига 100 грам олтин суви югуртирилган, пастки қисми эса мармардан ишланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.