Интернет ижтимоий тармоғида Жахонгир Атажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Жаҳонгир Атажонов тармоқларда видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.

Ж.Атажановнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Ж.Атажановнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23.07.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.