Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлди.

Маълум бўлишича, ҳукумат қарори билан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори вазифасини бажариш юклатилган. Бунга қадар ЖИДУга ректорлик қилган Комилжон Каримов олий таълим вазирига биринчи ўринбосар бўлганди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз,  Содиқ Сафоев ушбу университетга 2005 йил февраль – ноябрь ойида ҳам ректорлик қилганди.

Маълумот ўрнида, Содиқ Сафоев 1976 йилда Тошкент давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.  1987-1990 йилларда – Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасининг методисти, сектор мудири бўлган.

1990-1991 йилларда у Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш институтининг катта илмий ходими, Гарвард университетида стажёр бўлган.

1991-1992 йилларда – Ўзбекистон Президенти аппарати этакчи маслаҳатчиси, халқаро иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1996 йилда у Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.