Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “Насаф” ва “Севинч” клубларига спорт кийимлари ва эпикировкалар сотиб олиб бериш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда маҳаллий бюджетнинг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан “Насаф” футбол клубига 200 млн сўм, “Севинч” футбол клубига 250 млн сўм спорт кийимлари сотиб олиш учун вилоят туризм ва спорт бошқармасига жами 450 млн сўм маблағ ажратилиши ёзилган.

Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Эркаев зиммасига юклатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.