Ҳукуматнинг ” ‘Tashkent Pharma Park' инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластеридаги Фармацевтика техник университетининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига асосан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Унинг фаолиятини мувофиқлаштириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.

Қайд этилишича, 2022-2023 ўқув йилида талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқув жараёнини бошлаш учун Университет Кластер ҳудудидаги янги қурилаётган Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти биносида вақтинча жойлашади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *