Atlas’дан Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилган беморнинг қизи 13 кундан бери отасини топа олмаяпти. Бу ҳақда Facebook’даги “Potrebitel.uz” гуруҳида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Тошкентда тез ёрдамда COVID-марказларга олиб кетилган фуқароларнинг қариндошлари уларни қидириб топишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Айниқса, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиши оқибатида бир шифохонадан бошқасига кутилмаганда кўчирилганида вазият мураккаблашяпти.

Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси тез ёрдам томонидан олиб кетилган коронавирусга чалинган беморларни топишга ёрдам берадиган махсус ботни ишга туширди, деб хабар бермоқда “Potrebitel.uz”.

Шу сабабли Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси бу каби ҳолатларда фуқароларга қариндошларини топишга ёрдам берадиган @Zangiota2Bot махсус ботини ишга туширди.

Гуруҳда Atlas'дан Зангиотага кўчирилганига 13 кун ўтган бўлса-да, отасини топа олмаётган қизнинг ҳикояси бор. Ҳатто ИИББга мурожаат қилинган”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев  Чилонзор туманида “Атлас” савдо маркази негизида коронавирусга чалинган беморлар учун очилган ковид марказга борган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *