21 июль, чоршанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани толибонлар Афғонистонни исёнчилар маконига айлантириш ниятида эканини таъкидлади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

‘Толибон', ‘Ал-Қоида', ‘Лашкарий-Таиба' ва ‘Жайш-е-Муҳаммад' билан чуқур алоқаларни сақлаб келмоқда“, дея Афғонистоннинг ‘Tolo News' телеканали президентнинг Махсус операциялар корпуси штаб-квартирасида қилган суҳбатини эфирга узатди.

“Толиблар олиб бораётган уруш ҳеч қандай диний ёки миллий асосга эга эмас. Биз келгуси уч-олти ой ичида вазиятни ўзгартиришга ва ижобий ўзгаришлар режаларини ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз. Толибонлар Афғонистонни ҳар хил исёнчилар бошпанасига айлантирмоқчи. Ҳукумат бунга ҳеч қачон йўл қўймайди. Бизнинг мақсадимиз Афғонистонни ва унинг озодлигини, сўнгги 20 йил ичида эришган ютуқларини ҳимоя қилишдир. Адолатли ва мустаҳкам тинчликни ўрнатишни қаттиқ хоҳлаймиз”, — деди Президент.

Афғонистоннинг “Бахтар” агентлиги афғон армиясининг бош қўмондонлигига таяниб хабар беришича, “Ал-Қоида” “Толибон” жангариларига мамлакатда террористик ҳужумлар уюштиришда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳамкорлик Афғонистондаги урушларнинг кучайишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, Помирнинг Афғонистон қисмидаги милиция вакиллари “Ал-Қоида” билан алоқадор бўлган хорижий жангарилар “Толибон”га портловчи моддаларни ясашни ўргатишини, ўз жонига қасд қилиш камарларини тайёрлаш ва худкуш террорчиларни тайёрлаш орқали ёрдам беришаётганига гувоҳлик беришди. Бағлон, Тахор, Бадахшон ва Қундуз вилоятларида қўлга олинган Толибон жангарилари орасида ўзбек, араб, тожик ва покистонлик ёлланма аскарлар борлиги аниқланган.

Баъзида “Ал-Қоида” аъзолари чет эллик ёлланма аскарларни бошқаради. Масалан, “Бахтар” манбаларига кўра, “Ал-Қоида” аъзоси, хитойлик этник уйғур, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Жирм минтақасида 200 жангаридан иборат отрядга қўмондонлик қилади.

Июль ойи бошида “Толибон” ҳаракати (Россия Федерациясида тақиқланган) ғарбий коалиция қўшинларининг чиқиб кетиши фонида Афғонистоннинг бешта мамлакат – Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой ва Покистон билан чегараларидаги ҳудудларини ўз назоратига олди. Афғонистон Қуролли Кучларининг янги қўмондони генерал Вали Муҳаммад Аҳмадзайнинг сўзларига кўра, армия учун устувор вазифа мамлакатнинг асосий шаҳарлари, чегара пунктлари ва автомобиль йўлларини “Толибон”дан ҳимоя қилишдир. Унга кўра, Толибон раҳбарлари аввал мол этказиб берадиган асосий йўлларни кесиб, сўнгра шаҳар ва вилоятларга ҳужум уюштирмоқчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *