Халқаро Олимпия қўмитасининг Токиода бўлиб ўтган сессиясида яна 6та спорт тури федерация аъзолигига киритилди.

Олтита спорт тури:

Самбо халқаро федерацияси (ФИАС), Халқаро черлидинг иттифоқи (ИCУ), Халқаро муай-тай ассоциатлари федерацияси (ИФМА), Халқаро айсштокспорт федерацияси (ИФИ), Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WАКО), Бутунжаҳон лакросс федерацияси (WЛ) ХОҚнинг рўйхатидан ўтди.

Кейинги Олимпия ўйинларида самбо, черлидинг, муай-тай, айсшток (қишки спорт тури), кикбоксинг ва лакросс бўйича спорт турларидан ҳам иштирокчилар қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Токио—2020 Олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *