Намангандаги бир оиладан уч тобут чикарилди. 2021 йилнинг 13 июль куни Косонсой туманига келган сельда 9 нафар одам вафот этди, дея хабар берилди “Bu kun” информацион дастурида.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида юз берган тошқинда айни пайтга қадар қурбонлар сони 9 нафарга етган. Уларнинг орасида болалар ва аёллар кўпчиликни ташкил этади.

Оилавий Косонсойга дам олгани борган бир оиланинг сойда чўмилаётган қизлардан 8 ёшлисини, шунингдек, 5 нафар боланинг онасини ҳамда хонадон қизини сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган.

“Кенжа укамнинг 3-синфда ўқийдиган қизини сел оқизиб кетди. Катта опасини Аллоҳнинг иродаси билан қутқариб қолдик. 4 оиладан 7 та одам вафот қилди. Бир чиқишда 3 тобут чиқди. Ҳеч кимга бундай кунни раво кўрмайман. 1 келиним, кенжа қизим, синглим ҳам оилавий борган. Унинг 2 набираси оқиб кетди. Бири топилди. Бири топилмади. Келиним 20 ёшга тўлар-тўлмас 1 ёшли боласи билан оқиб кетиб ўлди”, — дейди воқеага гувоҳ бўлган, марҳумларнинг яқинларидан бири.

Таъкидланишича, сел келган кундан бошлаб мутасаддилар иштирокида қидирув қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Сойнинг маълум қисмидаги сувлар вақтинча тўхтатилиб ғаввослар ёрдамида ўрганилмоқда.

“Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 170 дан ортиқ, Ички ишлар бошқармасидан 130 нафар, ундан ташқари, Миллий гвардияда 50 нафар, 200 дан ортиқ фуқаро билан биргаликда қидирув қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда сойда сув қуриган, бироқ тўпланиб қолган сувларни ўзимизнинг махсус ёнғинда ишлатиладиган сувни тортиш машиналарида чиқариб, ғаввослар ҳалқа усулида қидирув ишларини амалга ошириб келмоқда”, — деди вилоят ФВБ матбуот котиби Қаҳрамон Сатторов.

“Тошқинда 5 ёшли Абубакир ҳам оқиб кетиб ҳалок бўлган. 7 ёшли Муҳаммадъюсуф қидирилмоқда”, дейилади хабарда.

Болаларнинг амакиси Аъзамжон Раҳмоновга кўра, 13 июль куни соат 11 ларда бирданига шовқин-сурон кўтарилган. Жияни Абубакирнинг ўлиги топилиб ҳозирда унинг акаси Муҳаммадъюсуф қидирилмоқда.

“Қариндошлардан бу 2 жиянимдан ташқари, яна 5 киши вафот этди”, — дейди болаларнинг амакиси.

“ФВБ ва бошқа мутасиддилар тақиқланган жойларда чўмилмасликни, шунингдек, сел оқибатлари айтилганда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади!”, дейилган лавҳа якунида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *