Марғилон шаҳар ва Фарғона вилоятининг собиқ ҳокимиАбдуллаев Абдухашим Абдуллаевич вилоят Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

ФОТО: Фарғона вилояти матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳар-туманлар халқ қабулхоналари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ўқиб эшиттирган.

ФОТО: Фарғона вилояти матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Абдухашим Абдуллаев 1950 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган.

ФОТО: Фарғона вилояти матбуот хизмати
  • 1972-1990 йилларда Фарғона ёғ-мой комбинатида, Фарғона “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда меҳнат қилган.
  • 1990-1991 йилларда Фарғона шаҳар партия қўмитаси тафтиш комиссияси раиси бўлган. 1991-1992 йилларда ЎзХДП Фарғона шаҳар Кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаган.
  • 1992-1994 йилларда Фарғона “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1994 йилда Ўзбекистон кимё саноати уюшмаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида меҳнат қилган.
  • 1994-2005 йилларда Фарғона “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош директори лавозимларида ишлаган.
  • 2005-2006 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими, 2006-2008 йилларда Фарғона вилояти ҳокими бўлган.
  • 2008-2015 йилларда Фарғона “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, 2015-2017 йилларда “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси бўлган.
  • Абдухашим Абдуллаев 2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *