Ломоносов номидаги Москва давлат университети тадқиқотчиси молекуляр биолог Сергей Харитонов коронавируснинг “дельта” штамми ким учун энг хавфли эканлигини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Таъкидланишича, эмлашдан ёки касалликдан сўнг иммунитетга эга бўлганларга коронавируснинг “дельта” тури бошқа штаммлардан кўра хавфли эмас, аксарият ҳолларда ушбу касаллик туридан хавф гуруҳидаги одамлар ўлмоқда.

“Бу шунчаки, хавф гуруҳига мансуб одамлар орасида жуда фаол тарқалади. Масалан, аллақачон эмланган ёки касал бўлган одамлар бундан ўлмайди. Аммо ёши каттароқ одамлар, иммунитети паст, оғир касалликларга чалинган одамлар (уларга тезроқ етиб боради) кўпроқ юқтиради”, — дея таъкидлаган Харитонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавируснинг “дельта” варианти аниқланган коронавирус штаммлари орасида энг юқумлиси дея ҳисобланиши маълум қилинган.

“Дельта” варианти аниқланган барча COVID-19 штаммлари орасида энг юқумлиси саналади. У 85 мамлакатда қайд этилиб, эмланмаган аҳоли орасида тез тарқалмоқда”, — деган эди ЖССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

Тедрос Адханомга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирги кунда бутун дунёда COVID-19 инфекциясининг турли штаммлари кўпайишда давом этаётганини кузатмоқда, бу эса ўлимлар сонининг ошишига олиб келиши мумкин. У 2022 йилнинг ўрталарига келиб, ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизини эмлаш нафақат коронавирус пандемиясини тўхтатибгина қолмай, балки глобал иқтисодиётни қайта тиклашга имкон беришини ҳам айтган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *