Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 19 июл куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини вахшийларча ўлдириб далага ташлаб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош Прокуратура матбуот хизмати мазкур хабарлар бўйича Effect.uz‘га маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2021 йил соат 02:50 ларда фуқаро Т.К. (09.03.2003 й.т., судланмаган, ишсиз) вояга етмаган танишлари Д.А. (15.02.2004 й.т., мактаб ўқувчиси), Н.А. (05.02.2004 й.т., судланмаган, ишсиз) ва М.Т.лар (14.02.2005 й.т., мактаб ўқувчиси) билан аҳолига пулли транспорт хизмати кўрсатувчи бирон-бир ҳайдовчини хилват жойга олиб бориб, ўзини ўлдириб, автомашинаси ва мол-мулкларига эгалик қилишга ўзаро келишиб олишади.

Телефон орқали Фарғона шаҳрида жойлашган “EVA TAXI” МЧЖнинг хизмат кўрсатувчи операторига қўнғироқ қилишиб, Қува туманига боришлари ҳақида буюртма беришган.

Ушбу буюртма асосида соат 02:58 ларда мазкур жамиятга аъзо бўлган ҳайдовчи А.А. (1975 й.т., судланмаган) “Nexia-3” русумли автомашинасида етиб келган ва улар А.А. билан 150 минг сўм эвазига Фарғона шаҳридан Қува туманида жойлашган “Каркидон” сув омборига бориб-келишга ўзаро келишиб, Қува тумани, Толмазор маҳалласида жойлашган “Мухаммадсаид Озодбек” фермер хўжалиги дала майдонига етиб келишган вақтида, А.А.га ҳужум қилишади ва автомашинани тўхтатиб, уни қасддан ўлдиришади.

Кейинчалик, автомашина ва мархумнинг ёнида бўлган 50 минг сўм пул ҳамда 1 дона “МI NOT pro” русумли телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган.

20.07.2021 йилда вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и, п” бандлари ва 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164 (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *