Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу ёзда Генуяликлар сафидан кетмайди.

“Женоа” клуби бош мураббийи Давиде Баллардини клуб раҳбариятига Шомуродовни сотишни тақиқлаб қўйди. Сабаби Баллардини Элдорни янги мавсумда энг керакли фигуралардан бири деб ҳисобламоқда.

Шомуродов ҳам мураббийнинг ушбу позициясига қарши эмас ва бошқа клубга ўтиш нияти йўқ. Аввалроқ Элдор оиласини Генуяга олиб келганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *