IT Park резидентлари ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли қарори талабларига мувофиқ олиб бориши ҳамда IT Park резидентининг фаолият юритиш шартлари тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши лозим.

Жорий йилнинг 15 июль куни IT Park Дирекцияси ечими билан ўз мажбуриятларини бажармаган 27 та компаниянинг мақомини бекор қилди. Шу билан, 2021 йил 20 июль ҳолатига кўра IT Park резидентлари 453 тани ташкил этди.

IT Park резиденти мақоми бекор қилинган IT-компаниялар рўйхати

Низом талабларини бузган юридик шахслар IT Park резиденти мақомидан маҳрум қилинади, солиқ имтиёзлари эса белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, IT Park резидентларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Низомнинг фаолият турларига асосланган бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;
  • IT Park Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
  • Молиявий-хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини IT Park Дирекциясига юбориш;
  • Резидентнинг IT Park Дирекцияси билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *