20 июль куни Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга кўра тўрт нафар номзод навбатдаги  10 йил муддатга судьялик лавозимига тайинланди.

Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда  бир неча нафар номзодларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш масаласини ҳам муҳокама қилинди.

Пировардида, Судьялар олий кенгаши қарори  билан:

Нематиллаев Урал Холмуродович -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Турсунбоев Дилшад Йўлчибоевич -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига;

Бакаев Шуҳрат Шавкатович -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик,  шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси лавозимига;

Ҳасанова Меҳрибон Атабаевна -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *