Афросиёб замонавий поезди Россиядан Ўзбекистонга қараб йўл олди. Бу ҳақида «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан 2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема июль ойининг биринчи ўн кунлигида Россиянинг Санкт Петербург портига етиб келган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни мамлакатимизга олиб келишга ҳозирлади. 2021 йил 20 июль куни «Афросиёб» поезди Санкт Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўлга чиқди.

Бундан 10 йил илгари, яъни 2011 йилда Ўзбекистонга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди олиб келинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *