Ўзбекистонда йил бошидан “Кобальт” автомашинаси энг кўп ишлаб чиқарилган маълум бўлди. Бу ҳақда “Замон” телеграм канали Статистика қўмитасига таяниб хабар бермоқда.

Унга кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январ-июнь ойларида 31 788 дона “Кобальт”, 13 943 дона “Нехиа-3”, 21 962 дона “Жентра”, 28 772 дона “Дамас”, 6 085 дона “Спарк” ҳамда 6 230 дона “Лабо” автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йил январ-июн ойларида жами 1 855 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январ-июн ойларида 495 дона автобус ишлаб чиқарилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 % га ошган. Январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 173 дона тракторлар ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “UzAuto Motors” Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини йиғишни бошлаши ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *