Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик ҳақида батафсил маълумот берди.

Маълум бўлишича, кеча водийнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғган, натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган  аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ховлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилган.

Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят хокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилган. Вазирлик кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Ўзгидромет” Косонсой дамбаси ёрилиши юзасидан тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

Бўлмаган гап! Косонсойда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Косонсой сув омбор дамбаси ёрилибди” деган ваҳимали хабарлар тарқалибди.

Бу бўлмаган гап, бугунги сел тошқинлар билан жараёнларни бари сув омборидан қуйи қисмда ривожланди. Табийки, сув омбори дамбаси ёрилиб кетиши учун ҳеч қандай асос омили йўқ”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Косонсой туманида кузатилган сел оқибатида 9 киши оқиб вафот этиб, 6 киши қутқариб қолинган эди. Косонсойда ушбу фожиали воқеадан кейин сой олдидан ноқонуний бино ва иншоотлар буздирилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *