Яқинда “Реал Мадрид” президенти Флорентино Переснинг мадридликлар собиқ футболчилари ҳақида ҳақоратли аудиолари тарқалган эди. Шундан сўнг Луиш Фигу ўзи ҳақида айтилган ҳақоратли сўзларга муносабат билдирди:

“Ўйлашимча, интервьюларда баъзи иборалар контекстдан чалғитиши мумкин. Перес билан суҳбатлашдик, у кечирим сўради. Шунинг учун мавзу ёпиқ”, – деди Фигу.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2006 йилги аудиосида португалиялик футболчи ҳақида: “Фигу кийиниш хонасида муҳитни бузган. Энг яхшиси Зидан эди. Фигу ва Рауль энг ёмони эди”, — дегани ошкор қилинганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *