“ЎзГидромет” хизмати 21 июль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даражани ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли ёмғир ва сел келиши муносабати билан аҳолини огоҳлантирганди.

Маълумот учун, 20 июль куни Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятининг турли туманларида кучли ёмғир ёғди. Бу сафар сел кўчаларга тошди, машиналарни оқизиб юборди ва уйларни ичигача кириб борди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *