Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этди. Маълум қилинишича, 64 ёшдаги Қурбонби Раҳмонованинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

“Тожикистон ҳукумати марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган”, дейилади хабарда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалинган, у Душанбедаги 5-сонли клиник касалхонада даволанаётган эди.

Раҳмонова бугун, 21 июль чоршанба куни Тожикистон жанубидаги туғилган жойи Данғара вилоятига дафн этилади. Маълумот учун, Эмомали Раҳмон 1952 йилнинг 5 октябрида Данғарада туғилган бўлиб, айни вақтда 68 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева ҳам коронавирус аломатларидан вафот этган эди.

88 ёшли Узбекби Асадуллоева пневмони билан Душанбедаги Гастроэнтерология институти ҳузуридаги Мансуров клиникасига ётқизилган. Асадуллоева – мамлакатнинг биринчи хоними Азизамох Асадуллоеванинг ва “Ориенбанк” раиси Ҳасан Асадуллозоданинг онаси ҳисобланарди.

Президентнинг қайнонаси бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати остида ўтказган. Узбекби Асадуллоева Хатлон вилоятининг Жалолиддин Балхий (собиқ Колхозобод) ҳудудида яшаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *