Тошкент шаҳрини кезиб юрган “Tracker” махсус хизмати автомобили йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш учун мўлжалланганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Effect.uz’га ЙҲХББ матбуот котиби малумот берди.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабабчи бўлган “Tracker” 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш учун режалаштирилган.

Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилиши ҳақида айтилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *