Жорий йилнинг 19 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳанинг бир гуруҳ бахшилари билан учрашди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мулоқотда Сурхон элининг ўзига хос бахшичилик йўналиши, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бахши-шоирлар ва шу йўналишда иқтидори бор ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу нодир санъатнинг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уни Ўзбекистонда ва дунёда кенг тарғиб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Соҳа  ривожи учун зарур таклиф ва тавсиялар билдирилган.

“Сурхондарё, хусусан, Шеробод достончилик мактаби бутун минтақамизда маълум ва машҳур. Уни асраб-авайлаш ва миллий маданиятимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айлантириш учун барча шароитларни яратамиз”, деган Тўра Боболов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *