Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этди. 64 ёшда бўлган марҳума Қурбонби Раҳмонованинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалинган, у Душанбедаги 5-сонли клиник касалхонада даволанаётган эди.

Раҳмонова бугун, 21 июль чоршанба куни Тожикистон жанубидаги туғилган жойи Данғара вилоятига дафн этилади. Маълумот учун, Эмомали Раҳмон 1952 йилнинг 5 октябрида Данғарада туғилган бўлиб, айни вақтда 68 ёшда.

6 июль куни Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева ҳам коронавирус аломатларидан вафот этган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *