Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилади.

Ушбу агентликнинг мақсади – мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилагн ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ба бошқалар белгиланмоқда.

Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни Ўзбекистон Президенти раислигидаги Стратегик ривожланиш агентлигининг Кенгаши тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *