19 июль куни Навоий шаҳарда бўлиб ўтган судда Чеченистон халқ артисти, хонанда Сан Жай ғалаба қозонган. Бу ҳақда хонанданинг ўзи маълум қилди.

Аввалроқ, шоир Усмон Азим «Карвон» шеърини розилигисиз ижро этган хонанда Санжайни судга берди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабар беришича, Санжар Джавбердиев (Санжай) исмли шахс халқ орасида машҳур бўлган «Карвон» номли шеърни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовнинг розилигисиз ва ҳеч бир келишувсиз ижро этган.
Шунга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берилган. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.

Санжай ижро этган «Карвон» қўшиғига Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари томонидан ҳеч қаерга ҳеч қандай шикоят берилмаган айтилган.

Маълумот учун, аввалроқ, Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан хонанда Санжар Джавбердиев (Санжай) га нисбатан ЎзР МЖтК 177-(1)-моддаси биринчи қисми бўйича қабул қилинган ажрим бекор бӯлганлиги эълон қилинди ва ишни қайта кӯриб чиқиш учун Интеллектуал мулк агентлигига қайта кӯриб чиқиш учун юборилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *