11 май куни Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида жойлашган 175-сонли мактабда отишма содир этиб, етти нафар бола (тўрт ўғил ва уч қиз, барчаси саккизинчи синф ўқувчилари) ва мактаб қўриқчиси ўлдирган ва 20 кишини жароҳатланишига сабаб бўлган Илназ Галявиев экспертиза ўтказилгандан сўнг  Москванинг СИЗО “Бутирка” изоляторига ўтказилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Биздаги маълумотларга кўра, у аллақачон текширувдан сўнг СИЗО-2даги руҳий касаликлар шифохонасига кўчирилган”, – деди Алексей Мелников

Қозондаги мактабда оммавий қотиллик қандай содир бўлди

19 ёшли Илназ Галявиев 175-сонли мактабга кираётган вақтидаги кадрлар.

11 май, сешанба куни эрталаб Қозон мактабида портлаш юз берди ва кейин ўқ овозлари эшитилди.  Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари қўшни болалар боғчаси биносига эвакуация қилинди. Қочишга уриниб, болалар деразадан сакраб тушишди.

Баъзиларга мактаб ёнидаги майсазорда ёрдам кўрсатилди. Мактаб ўқувчилари тананинг турли қисмларида жароҳат олишади:

Ушбу мактабда таҳсил оладиган 15 ёшли ўқувчи журналистларга нима бўлганлиги ҳақида гапириб берди:

Бу дарснинг ўрталари эди. Синфхонага ўқитувчи зудлик билан келди ва классни қулфлаб олди. Кейин у мактабга қуролли одамлар киришганини айтди. Шундан сўнг, мактаб директори барчага хоналарни қулфлаб жим ўтиришни айтди.

Биз қўрқганимиздан эшикни қулфлаб хона бурчагига ўтириб олишди, ўқ овозлари эса кўплаб болаларда ваҳима уйғотди. Билмайман бу тўғрими ёки йўқми жиноятчилар хоналардан бирини портлатиб юборишибди. Кейин, 20 дақиқадан кейин бизни эшигимиз тақилади ва бу полиция экан. Улар бизни кўчага олиб чиқишди, кўчада жуда кўп инсонлар йиғилган экан ва 9 та тез ёрдам машинасини кўрдим“, – дейди воқеа гувоҳига айланган ўқувчи.

Ушбу ноҳуш хабардан сўнг, мактабга ўқувчилар ота-оналари тўпланишди ва болаларини соғлом кўришганидан кейин кўз ёшларини ушлаб туришолмади.

Галявиев Hatsan ESCORT қуроли билан қуролланган, ушбу автомат энг арзон қуроллардан бири ҳисобланади (тахминан 500 доллар).

Жиноятчи мактабнинг коридорларида портловчи восита ишлатганини кўриш мумкин.

Ўзини Худога тенглаштирган Илназ ҳақида

Маълум бўлишича, Илназ 175 йил мактабни тўрт йил олдин тугатган ва ҳозирда Қозоннинг коллежларидан бирида IT соҳасида ўқийди. Апрель ойида у академик қарздорлиги сабабли четлаштирилган.

Мактабда қирғин уюштиришдан олдин  Илназ ўзига “Худо” мдеб номланган телеграм каналини очди, ва у ерда у “биологик чиқиндилар” ни оммавий равишда ўлдириш режасини эълон қилди.

6 май куни эса  у ҳар ким ўзини қул деб билиши ва ҳар бири ўн кишини ўлдириши, кейин ўз жонига қасд қилиши кераклигини маълум қилди. Бироқ Telegram бу канални аллақачон блоклаб қўйган.

Владимир Путиннинг бу воқеага муносабати

ФСБ директори Александр Бортников Владимир Путинга Қозонда содир бўлган воқеа ҳақида хабар берди.

“Владимир Путин Бортниковнинг Қозонда содир бўлган тафсилотлар ҳақидаги ҳисоботини тинглади ва бош вазир Мишустин, Бош вазир ўринбосари Голикова, Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Зиничев билан суҳбатлашди.

Мишустин билан суҳбатда вазир Кравцов ва Россия соғлиқни сақлаш вазири Мурашко ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётда у ерга учиб кетишга қарор қилдилар. Президент ҳалок бўлганларнинг қариндошларига барча керакли ёрдамларни кўрсатишни буюрди “, – деди Дмитрий Песков.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Путин ҳалок бўлган болаларнинг оилалари билан чуқур ҳамдардлик билдиради ва жароҳат олганларга тезроқ соғайишини тилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *