Россия Прокуратураси Самара вилояти Тольятти шаҳридаги ётоқхонада 23 нафар ўзбекистонлик заҳарланганидан кейин тергов олиб бормоқда, дея хабар берган “Interfax”га вилоят прокуратураси.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 20 июлга ўтар кечаси Тольятти шаҳридаги ётоқхонада яшовчи 23 нафар чет эл фуқароси орасида оммавий касалланиш қайд этилган. Натижада, заҳарланиш аломатлари билан 13 киши Тольятти шаҳар 5-сонли клиник касалхонасига ётқизилган, уларнинг аҳволи қониқарли”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса содир бўлган Тупиков кўчасидаги ётоқхонада Ўзбекистон фуқаролари яшаган. Шунингдек, текширув давомида Тольятти марказий округи прокурори Рамис Сабирзянов чет эл фуқароларига уларнинг турар жойи ва овқатланишини ташкил қилишда хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятнинг қонунийлигини ўрганмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *