Тошкент вилоятидан Россияга 2021 йил 22 июлдан бошлаб помидор ва қалампирни олиб киришда вақтинчалик чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) маълум қилди.

Фото: chipomarket

Таъкидланишича, импортнинг (келтириш, олиб келиш) тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидорларда помидор жигарранг мевали вируси (ToBRFV) ва пепино мозаикаси вирусининг аниқланиши билан боғлиқ. Чеклов VII Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенцияси ва 2014 йил 21 июлдаги 206 ФЗ-сонли “Ўсимликлар карантини тўғрисида” Россия Федерацияси қонуни асосида жорий этилган.

22 июлгача Россия қабул қилиб олган маҳсулотни фақат карантин фитосанитар экспертизасидан ўтганидан кейин олиб киришга рухсат берилади. Россия мева-сабзавот маҳсулотларини бозорига киритиш масаласи ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, шунингдек, Эвропа Иттифоқига аъзо давлатларнинг текшируви хулосаси, яъни, помидор жигарранг мевали вируси (ToBRFV) ва пепино мозаикаси вируси йўқлигини кафолатлайдиган корхоналар рўйхати ва уларнинг хулосаси асосида ҳал этилади.

Малумот учун, 2021 йил 7 июлдан бошлаб помидорнинг (ToBRFV) вируси ва пепино мозаикаси вируси Россия ва Европа Иттифоқидаги барча мамлакатлар учун чекланган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *