Кеча 20 июль куни Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятининг турли туманларида кучли ёмғир ёғди. Бу сафар сел кўчаларга тошди, машиналарни оқизиб юборди ва уйларни ичигача кириб борди.

Маълум бўлишича, Қирғизистоннинг Жалолобод  вилояти Олабуқа тумани ҳудудларидан Наманган вилояти Косонсой тумани Обод МФЙ ҳудудларига кириб келаётган чақмоқ-момақалдироқли булутли зона кириб келган.

Наманган вилоятининг Уйчи, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон тумани айрим ҳудудларида кучли жала ёғинлар ёғиб ўтди. Туманлардаги ФВБ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш бошқарув мониторинг станцияси томонидан дўл ёғмаслиги учун булут зонаси атрофига таъсир кўрсатилган.

Ҳозирда Наманган шаҳри, Косонсой ҳамда Тўрақўрғон туманларининг айрим ҳудудларида ФВБ кучлари иш олиб бормоқда.

Қўшимча равишда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари, хусусан вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига чиқиб, зарур чоралар кўрилганини маълум қиламиз. Жабрланган, тан жарохат олганлар йўқ. Сиз азизлардан ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз”, – деб хабар бермоқда Наманган ФВБ.

Бироқ Наманган вилояти Поп тумани “Парда Турсин” қишлоғида “Tracker”, “Gentra”, “Labo” ва “Nexia” русумли машиналар оқиб кетди. Наманган шаҳрининг асосий кўчаларини сув босди ва машиналарни оқизиб кетди, одамлар уйи сезиларли даражада талофат кўрди.

                                                                                                          ФОТО: NAMANGANLIKLAR.UZ
                                                                                                              ФОТО: NAMANGANLIKLAR.UZ
                                                                                                      ФОТО: NAMANGANLIKLAR.UZ

Хусусан Косонсойда яна сел келди, ва 3 соат давомида тинмаган ёмғир Қўқимбой қишлоғи Бўстон маҳалласидагиларнинг уйигача тошиб кирган.

Аҳоли орасида Косонсой сув омбори ёрилганлиги ҳақида миш-миш тарқалди ва бу эса маҳаллий аҳолини саросимига тушириб қўйган.  Ҳаттоки баъзилар бу гапларга ишониб нарсаларини йиғиштириб ўз уйларидан кетишган.

Таъкидлаш жоиз, 13 июль куни Косонсой туманида кузатилган сел оқибатида 9 киши оқиб вафот этиб, 6 киши қутқариб қолинган эди. Косонсойда ушбу фожиали воқеадан кейин сой олдидан ноқонуний бино ва иншоотлар буздирилганди.

Шундан сўнг, Наманган вилояти ФВБ одамларни ноқулай об-ҳаво шароитида тоғ ва тоғ олди ҳудудларга (Поп, Чуст, Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари) дам олиш учун чиқмаслигингизни тавсия берган эди ва яна кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиш хавфи борлигини инкор қилмаган эди.

Ҳозирда Андижон ва Фарғона вилоятида кучли ёмғир ёғишни бошлаган ва Андижон тумани кўчаларини сув босган. Норасмий манбаларнинг хабар беришича, вазиятни назорат қилиш учун воқеа жойига шаҳар ҳокими борган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *