КОНКАКАФ Олтин кубогининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Кечаги учрашувлардан сўнг чорак финал жуфтликларини Коста-Рика, Ямайка, Гондурас ва Қатар терма жамоалари тўлдирди.

“C” гуруҳининг сўнги турида Коста-Рика Ямайкани кичик ҳисобда мағлуб қилиб, гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан бўлса, иккинчи ўрин билан Ямайка ҳам чорак финалга йўл олди.

“D” гуруҳи 3-турида Қатар терма жамоаси Гондурасни мағлуб қилиб, чорак финалга йўл олди.

Чорак финал жуфтликлари:

Қатар – Сальвадор;

АҚШ – Ямайка;

Мексика – Гондурас;

Коста-Рика – Канада:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *