Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳрига ташрифида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини учун 19,8 миллиард сўм маблағ ажратилганини айтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳрига 2021 йил Давлат дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилишини кўздан кечириш учун ишчи гуруҳ аъзолари билан ташриф буюрган. У “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Мевазор” МФЙда вилоят ишчи гуруҳи иштирокида маҳалла фаоллари билан туман ташкилотлари томонидан қилинган ишларнинг ҳисоботини тинглаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими фаоллар билан мулоқотда биргина “Мевазор” учун 19 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилганини айтган. Шунингдек, 2020 йилда инвестиция дастури доирасида тумандаги маҳаллаларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиардга яқин маблағ сарфланганини таъкидлаб ўтган. Бу йилги маблағдан унумли фойдаланиб, ишларни самарали ташкил этиш лозимлигини қайд этган.

Аввалроқ Қашқадарё ҳокими вилоятдаги туманларнинг бирида фуқароларга 2 миллиард 300 миллион сўм тарқатгани хабар қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *