Қашқадарё вилояти Косон туманида қайни поччасини машина балони насоси билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Такидланишича, Косон тумани Тошкўприк маҳалла фуқаролар йиғинида фермер хўжалиги раиси ва унинг ёлланма ишчиси ўртасидаги ўзаро келишмовчилик туфайли қотиллик рўй берган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Сотволдиевнинг маълум қилишича, фермер хўжалиги раиси қайни укасини оғзаки келишув асосида ёлланма ишчи сифатида ишлатиб, иш ҳаққига маҳсулот шаклида ғалла ва сомон беришга ваъдалашган.

Фермернинг ери ўрилганда давлатга ғалла топшириш режаси бажарилган. Аммо ортиқча фойда бўлмаган. Фермер қайнисига иш ҳаққини бермагани етмаганидек, у сомон сўраганда сомон ҳам бермаган.

Натижада, почча қайни ўртасидаги жанжал жиноятга айланган. Уйида ухлаб ётган фермерникига жаҳл билан келган қайни ука дарвозахонада турган автомашина балонини дамловчи насос билан поччасининг бошига уриб ўлдирган.

Жиноят таҳлил этилганда, бир неча йиллардан буён улар ўртасида келишмовчилик бўлгани, бир неча бор ёқалашгани, жанжалларга гувоҳ бўлган қўни-қўшнилар уларни муросага келтиришгани айтилган. Икки оиланинг ёши катталари жанжалкашларни яраштириб келган.

Бироқ, маҳалла фаоллари бу ишга эътибор қаратишмаган. Бундай ҳодиса такрорланмаслиги учун маҳалла масъулларига хизмат текшируви тайинланиб, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш лозимлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ўғил 74 ёшли онасини болта билан уриб ўлдиргани ҳамда спиртли ичимлик таъсирида бўлган шахс ҳамқишлоғини калтаклаб ўлдиргани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда ука ўз опасининг севгилисини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *