Президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Атабаевнинг Халқ банки бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Маълум бўлишича, Халқ банкининг аввалги раиси Фарҳод Саломов бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли озод қилинган.

Шуҳрат Отабоев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети “Камолот” жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2018-2021 йилларда “Ипотека банк” АТБ Бошқаруви Раиси лавозимларида ишлаган. Жорий йил февраль ойидан буён эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Бугун янги раҳбар Халқ банки жамоасига таништирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Б.Нурмуратов ҳамда Молия вазири Т.Ишметов иштирок этди.

Халқ банки нафақат тижорат, муҳим ижтимоий функцияси мавжуд бўлган молия муассасаларидан бири бўлиб, ўзбек номенклатураси тили билан айтганда, оғир участка.

У нафақат банк фаолиятини амалга ошириши керак, балки тегишли инфраструктурага эга тизим сифатида пенсия таъминотини етказиши ва социал вазифани бажариши лозим.

Шу сабабли банк мамлакатнинг энг узоқ нуқтасида ҳам, даромад келтириши ёки келтирмаслигидан қатъи назар, ўз офисига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, 10 минг яқин персонали билан ҳам катта армияга эга, ислоҳ этилиши керак бўлган банк тизимларидан бири.

Банк трансформация қилиниши, идеалда Россиянинг “Сбер банк” сингари инновацион, сердаромад ва илғор, тренд яратадиган банкка айланиши лозим. Бундан олдинги тайинловда ҳам худди шу умидни билдирган эдик”, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *