Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини америкалик Ронни Риосга қарши ўтказади. Ушбу жанг 28 август куни Лос-Анжлес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, IBF ва WBА камарлари соҳиби бўлган Муроджон Аҳмадалиев сўнгги жангини шу йилнинг апрель ойида Тошкентда собиқ чемпион Рёсуки Ивасага қарши ўтказиб, япониялик рақибини бешинчи раундда мағлуб этишни уддалаганди.

Маълумот учун, бу жангни Matchroom Boxing компанияси 525 555 АҚШ доллари эвазига сотиб олган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *