20 июль, сешанба куни Франциянинг “Monde” газетаси 2019 йилда Марокаш разведка хизмати томонидан Макрон ҳамда собиқ бош вазир Эдуард Филипп ва бошқа 14 француз вазирининг телефон рақамлари “Pegasus” дастури орқали кузатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Франция президенти ўз телефони кузатилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг тергов ўтказишни буюрди, дея хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Хабарга кўра: “Франция президенти Эммануел Макрон ОАВдаги унинг телефон рақамлари кузатилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг бир қатор текширувларни ўтказишни буюрди”, деган Франция бош вазири Жан Кастекс.

20 июлда Франциянинг “Monde” газетаси 2019 йилда Макрон, собиқ бош вазир Эдуард Филипп ва бошқа 14 француз вазирининг телефон рақамлари Марокаш разведка хизматлари томонидан “Pegasus” дастури орқали кузатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

“Агар ушбу фактлар исботланса, бу жиддий масала. Мен буни тасдиқлайман. Республика Президенти бир қатор текширувларни ўтказишни буюрди “, — деди Кастекс TF1 телеканалига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, у бу маълумотга аниқлик киритилмагунча ва фактлар аниқланмагунча, Парижнинг бунга билдирган ҳар қандай муносабати ҳақида гапириш масъулиятсизлик бўлади, деб таъкидлади.

ОАВда тергов натижалари эълон қилинди, унга кўра, жиноятчилар ва террорчиларни таъқиб қилишда разведка идоралари томонидан ишлатилган Исроилнинг “NSO Group” фирмасининг дастурий таъминотидан бутун дунё бўйлаб сиёсатчилар, ишбилармонлар, фаоллар, журналистлар ва мухолифатчиларни жосуслик қилиб кузатиш учун фойдаланилган.

Нуфузли “Financial Times” манбаларига асосланиб хабар берилишича, Исроил “NSO Group” компаниясининг  “Pegasus” дастуридан узоқ йиллар давомида разведка хизматлари ва турли мамлакатларнинг ҳукуматлари жисмоний шахсларнинг смартфонларидан маълумотларни йиғиш учун фойдаланиб келмоқда. Дастур булутдаги маълумотларга, масалан, одамнинг жойлашган жойининг тўлиқ тарихига, архивланган хабарларга ва фотосуратларга кириши мумкин. Фирма ушбу дастур фақат террористик ҳужумлар ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш учун масъулиятли ҳукуматларга сотилганлигини таъкидлади.

Медиапартнинг француз нашри кузатув ҳақидаги маълумотни эълон қилгандан кейин, шикоят билан мурожаат қилди ва портал икки журналистининг телефонлари “Pegasus” дастури орқали Марокаш разведка хизматлари томонидан кузатилганлигини таъкидлади. 20 июль куни Париж прокуратураси фаоллар ва журналистларни кузатишда айбланган тергов билан боғлиқ бир нечта шикоятлардан сўнг терговни бошлади.

Шулар билан бирга, “РИА Новости” берган яна бир хабарда, Телеграм асосчиси Павел Дуров ҳам “Pegasus” дастуридан фойдаланган ҳолда “NSO Group” томонидан кузатилган шахслар рўйхатида бўлгани айтилган.

“NSO Group”даги манба нашрига асосан, журналистлар томонидан топилган рўйхатда унинг телефон рақами ҳам бор, бироқ бу унинг “Pegasus” дастурини амалга ошириш учун танланганлигини англатмайди.

“The Guardian” газетасида таъкидланганидек, Дуровнинг телефонини махсус экспертизадан ўтказмасдан, ушбу қурилмага зарарли дастурларни ўрнатишга уриниш қилинганми ёки йўқлигини айтиш мумкин эмас. Аввал эълон қилинган тергов натижалари бўйича, жосуслик қилиб кузатилган шахслар рўйхатида учта президент, ўнта бош вазир ва битта қироль бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *