2021 йил 19 июль куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, “Осиё айиғи” номи билан танилган ММA жангчиси Мурод Хонтўраев Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида ЙТҲга учраб, воқеа жойида вафот этди.

Хабарингиз бор, Мурод Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Aнорбоев ҳам бўлган. Хонтўраевнинг ишончли одамларидан бўлган Анорбоев ЙТҲга учраганидан кейин, зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Хонтўраевнинг “Ялонғоч-2” қабристонига дафн қилинганидан сўнг, Анорбоевнинг ҳам  аҳволи ёмонлашиб, комага тушиб қолгани айтилди. Бироқ Effect.uz ишончли манбаларига таяниб, унинг аҳволи ўртача оғирликда эканлиги ҳақида хабар берган эди. Ушбу воқеалардан сўнг Qalampir.uz интернет нашри Анорбоев билан интервью қилди.

Тўғриси, шифохонага олиб келишганини умуман эслай олмайман. Эсимда йўқ. Ҳаммаси тез бўлиб кетди. Aкам [Мурод Хонтўраев] ва мен йўлда келаётгандик. Одам барибир таниган инсонига ишонади-да. Машинада тоғга бораётганимизда қандай ишонган бўлсам, қайтаётганда ҳам шундай ишониб, бемалол, хотиржам телефонимни ўйнаб келаётгандим.

Нимадир бўлди, шундай олдимга қарадим, “Lacetti” бизни қисиб қўйди. Давлат рақами ва белгиси эсимда йўқ, лекин “Lacetti” эди. Биз ўз йўлимизда “ как положение” кетаётгандик, у бизни қисиб қўйди. Уёғини эслай олмайман. Кейин кўзимни очганимда, тепамда шифокорлар турганди. Бошимни эса тикишаётганди. Мана, кеча ўзимга келдим ва ҳаммасини эсладим. Аллоҳнинг ўзи сақлаб, мени тирик қолдирди. Aкамнинг жойи жаннатда бўлсин. Охиратлари обод бўлсин”

— Ижтимоий тармоқларда “Мурод Хонтўраев вафот этганидан кейин ёнидаги дўсти шифохонага олиб кетилди ва унга ҳеч ким аҳамият бермаяпти, аҳволидан ҳеч ким хабар олмаяпти”, деган гаплар ҳақида

Эл оғзига элак тутиб бўлмайди, дейишади-ку! Одамлар ҳамма нарсани гапираверади. Мен битта нарсани биламан: Мурод акамдек инсон йўқ эди. У шундай инсон эдики, битта гап билан юрагингизни тешарди. Гапирган гапларидан кейин ўзингиздаги бор кучни чиқариб берасиз. Камолиддин акам [Камолиддин Бобоев, М.Хонтўраевнинг энг яқин дўсти – таҳр.] келиб, ҳар куни мендан хабар олиб турибдилар. Ўртоқларим ёнимда. Энди ўзимга келдим. Ҳаммаси яхши. Шифокорлар даволашяпти.  Аллоҳга шукур, соппа-соғмиз! Ҳамма жойимиз бут“, – дейди Анорбоев.

Эслатиб ўтамиз, “Осиё айиғи” лақаби билан дунёга танилган. У 15 та жанг ўтказиб, улардан 12 тасида (8 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган. 2 та жангда мағлубиятга учраган. Яқинда 34 ёшни қаршилаган Мурод Хонтўраев “Ялонғоч-2” қабристонига дафн қилинди, унинг жанозасига тумонат одам тўпланди.

Мавзуга оид:

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди – видео

Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси автоҳалокат ҳақида қўшимча маълумот берди.

Мурод Хонтўраев арафа кунида ҳалок бўлди. У Отабек Умаров ишонганлардан бири эди…

Маҳмуд Муродов Хонтўраевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ҳаммадан узр сўрайман» – Мурод Хонтўраевнинг таъсирли сўзлари…

Мурод Хонтўраев сўнгги манзилга кузатилди. Дафн маросимига 1000 дан ортиқ одам келган

ЖОНЛИ ЭФИР: МУРОД ХОНТЎРАЕВ СЎНГГИ МАНЗИЛГА КУЗАТИЛДИ. ОТАБЕК УМАРОВ ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Мурод Хонтўраев дўкондан нима сотиб олгани маълум бўлди

“Арбат”даги воқеа ёхуд Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

Нон ташувчиликдан чемпионликкача – Мурод Хонтўраевнинг ҳаёт йўли

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *