Афсонавий футболчилардан бири Криштиану Роналду бошидан ўтказган энг қийин даврни гапириб берди.

У Мадейрани тарк этиб, Лиссабонга “Спортинг” академиясига борганида қандай қилиб оиласи билан хайрлашиши кераклигини эслади дея хабар бермоқда Besoccer нашри.

 “Оила аъзоларим қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишган эди, лекин мен кўзларидан ёш оқаётганини кўрдим. Кўз олдимда ушбу тасвир билан самолётга чиқишга бордим. Кейин мен ҳам йиғлаб юбордим”, – деган Роналду.

Маълумот учун, 14 май куни Роналдунинг онаси Долорес Авеиронинг “Спортинг” мухлислари билан суҳбатлашгани маълум бўлди. У ўғлини Лиссабон клубига қайтишга кўндиришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 1997 йилдан бери “Спортинг” тизимида бўлиб, 2002 йилдан 2003 йилгача Лиссабоннинг асосий жамоасида ўйнаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *