Кеча 20 июль куни Наманган вилоятининг Уйчи, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон тумани айрим ҳудудларида кучли жала ёғди.

Хусусан Косонсойда яна сел келди, ва 3 соат давомида тинмаган ёмғир Қўқимбой қишлоғи Бўстон маҳалласидагиларнинг уйигача тошиб кирган. Аҳоли орасида Косонсой сув омбори ёрилганлиги ҳақида миш-миш тарқалди ва бу эса маҳаллий аҳолини саросимига тушириб қўйган.  Ҳаттоки баъзилар бу гапларга ишониб нарсаларини йиғиштириб ўз уйларидан кетишган.

“Ўзгидромет” маҳаллий аҳоли орасида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди:

Бўлмаган гап! Косонсойда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Косонсой сув омбор дамбаси ёрилибди” деган ваҳимали хабарлар тарқалибди.

Бу бўлмаган гап, бугунги сел тошқинлар билан жараёнларни бари сув омборидан қуйи қисмда ривожланди. Табийки, сув омбори дамбаси ёрилиб кетиши учун ҳеч қандай асос омили йўқ”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ” автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Косонсой туманида кузатилган сел оқибатида 9 киши оқиб вафот этиб, 6 киши қутқариб қолинган эди. Косонсойда ушбу фожиали воқеадан кейин сой олдидан ноқонуний бино ва иншоотлар буздирилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *