Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус делта вариантидан кўра хавфли коронавирус штаммининг пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС”нашри маълум қилди.

“ТАСС” хабарига кўра, ЖССТ раҳбари бу ҳақда Токио Халқаро олимпия қўмитасининг 138-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилган.

“Вируснинг тарқалиши кенгаяверса, кўплаб янги вариантлар пайдо бўлади, ҳозирда жуда хавфли ҳисобланувчи делта штаммидан ҳам ёмонроқ тур пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Вирус турларининг кўпайиши натижасида ишлаб чиқарилаётган вакциналар таъсир қилмас штаммлар пайдо бўлиши мумкин”, — деган ЖССТ раҳбари.

Унинг фикрига кўра, 2022 йилнинг ўрталарига келиб ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизини эмлаш нафақат коронавирус пандемиясини тўхтатибгина қолмай, балки глобал иқтисодиётни қайта тиклашга имкон беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *