Amazon асосчиси ва дунёдаги энг бой одам Жефф Безос 20 июль куни фазога сафар қилди. Энг оммабоп компаниялардан бири бўлган Amazon компаниясининг 57 ёшли асосчиси ўзининг Blue Origin компанияси яратган New Shepard ракетасида 18 ёшли голландиялик талаба, укаси Марк ва биринчи аёл космик парвоз ўқитувчиси 82 ​​ёшли Уолли Функ космосга учишди.

Ракета ердан кўтарилганидан етти дақиқа ўтиб, яна сайёрамизга қўнади. Жамоа уч-тўрт дақиқани коинотда вазнсизликда ўтказган.

 

Парвоз 20 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да Техасдаги космодромдан амалга оширилган.

Шу тариқа, Безос ўз молияси билан фазони забт этган иккинчи америкалик миллиардерга айланди. Таъкидланишича, Blue Origin компанияси бу йил яна икки мана шундай парвозни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ ҳам суборбитал парвоз бошқа бир тадбиркор – Virgin Galactic асосчиси Ричард Брансон томонидан муваффақиятли якунланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *