2021 йил 20 июль куни “Афросиёб” поезди Санкт-Петербург шаҳридан 4200 км масофани Россия Федерасияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади, дея хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати.

Таъкидланишича, 2021 йил июль ойининг бошларида янги, юқори тезликдаги ҳаракат таркиблари (2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон) юк кемасига ортилган. Дастлаб 4000 км масофани кемада Испаниянинг Билбао шаҳридан Россия Федерасиянинг Санкт-Петербург шаҳригача босиб ўтган.

Шунингдек, Санкт-Петербургда поездлар Ўзбекистонга олиб келишга ҳозирланган. 2021 йил 20 июль куни “Афросиёб” поезди 4200 км масофани Россия Федерасияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади.

Маълумот ўрнида, 2011 йилда Ўзбекистонга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” замонавий поезди олиб келинган. Саноқли кунлардан сўнг мамлакатда бундай поездлар сони бештага етади.

“Шунингдек, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун ҳам янги метропоездларнинг келиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *