Хитойнинг Хенан провинциясидаги Чженчжоу шаҳрида тошқин туфайли камида ўн икки киши ҳалок бўлди, дея хабар берди “РИА Новости” нашри.

Маълум қилинишича, табиий офатга ёмғир сабабчи бўлган. Вилоятнинг юз минг аҳолиси эвакуация қилинган, қутқарув ишларига олти мингдан ортиқ ҳарбий ва ёнғин хизмати ходимлари жалб қилинган.

Натижада, Чженчжоу аеропорти чоршанба кунигача парвозларни бекор қилди. Бундан ташқари, шаҳар яқинидаги тўғон ёрилиб кетган.

Шунингдек, Чженчжоуда метрони сув босган, аммо ОАВ маълумотларига кўра, қутқарувчилар метрода қолиб кетган йўловчиларни у ердан олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Метро йўловчилари бутунлай сув босган кўчаларда: Хитой ижтимоий тармоқларида Хенан провинциясида юз берган кучли сув тошқини акс этган кадрлар тарқалмоқда.

Минтақада кучли ёмғир дам олиш кунларидан бери тўхтамаяпти. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ. Си Тсзинпин тошқин остида қолган Хенан вилоятига ёрдамни кўпайтириш бўйича буйруқ берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Хенан провинциясида сув босган метрода поездга тиқилиб қолган барча йўловчилар эвакуация қилинган.

Ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар автомобиль томидан тешик очиб, улар орқали ичкарига кириб, одамларга ёрдам беришган.

Аввалроқ Германиядаги тошқин қўшни давлат чегарасигача келгани хабар қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *