Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли ёмғир ва сел келиши муносабати билан аҳолини огоҳлантирди.

“Ҳурматли фуқаролар! Ёнғин ва шу каби фавқулодда  вазиятлардан эҳтиёт бўлинг! Чўмилиш мумкун бўлмаган жойларда чўмилманг!

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, шунингдек, сел хафини сезганингизда ҳамда сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар рўй берганида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 ҳамда 101 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг”, дейилади ФВБ хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 июль куни Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятининг турли туманларида кучли ёмғир ёғди. Бу сафар сел кўчаларга тошди, машиналарни оқизиб юборди ва уйларни ичигача кириб борди. 13 июль куни Косонсой туманида содир бўлган сел оқибатларида 9 нафар фуқаро бевақт ҳалок бўлган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *