Давлат тест маркази Telegram каналлар ва ижтимоий тармоқлар “Неча марта тўлов қилиш керак?”, “Тўлов қилинган бўлсада, нега яна тўлов қилиш сўралмоқда?” сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Давлат тест маркази 2021 йил 20-21-22 июль кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинганлиги сабабли банк кассалари ишламаслиги мумкинлигини инобатга олган ҳолда 19 июль куни тест синови учун тўловни амалга ошириш бўйича эълон берган ва 20 июль куни эслатма сифатида абитуриентларга СМС хабар юборган.

Бу абитуриентлардан ортиқча тўлов ундириш мақсадида эмас, балки уларни хабардор қилиш, уларга қўшимча эслатма бериш мақсадида амалга оширилди.

Давлат тест марказининг абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (мй.дтм.уз сайти) Ягона биллинг тизимига интеграция қилинган бўлиб, олдинги йиллар битирувчиларига инвойс шакллантирилади.

Битта инвойс рақамига белгиланган миқдор (122.500 сўм) дан ортиқ тўловни амалга ошириш имкони мавжуд эмас. Яъни абитуриент тўловни тўлиқ амалга оширган бўлса, мазкур инвойс рақамига бошқа тўлов қилиб бўлмайди. Бунинг натижасида абитуриентлар томонидан ортиқча тўлов қилинишининг олди олинади.

Абитуриентлар томонидан тўлов амалга оширилганда Ягона биллинг тизими томонидан Давлат тест марказининг тизимига реал вақт режимида хабар юборилади ва абитуриентларнинг шахсий кабинетида шакллантирилган инвойс ўрнида тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлади. Шунингдек, абитуриентларнинг телефон рақамига бу тўғрисида СМС хабарнома юборилади”, – дейилади муносабатда.

Маълумот ўрнида, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (122.500 сўм) миқдорида тўловни амалга оширилади. Тест синовлари учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *